Ру En O'z
26 Май 2021 2480

Улар Токиога боришади: Олимпиаданинг тўртинчи медали сари олға, Ольга!

“Улар Токиога боришади” лойиҳасининг навбатдаги сонида велоспорт бўйича терма жамоамизнинг энг тажрибали вакили Ольга Забелинская ҳақида гаплашамиз.

Ольга Сергеевна Забелинская 1980 йил 10 май куни Россия Федерациясида туғилган. Трек ва шоссе йўналишларига ихтисослашган Забелинская ҳисобида Лондон-2012 Олимпиадасининг кумуш ва бронза, Рио-2016 Олимпия ўйинларининг эса бронза медаллари мавжуд. 2018 йилдан терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Бир қатор Европа тилларида эркин мулоқот қила олади.

2019 йил спортчимиз учун муваффақиятли ўтди. Дастлаб апрель ойида пойтахтимизда ўтган лицензион Осиё чемпионатида гуруҳ ва яккалик пойгаси йўналишларида зафар қучди.

2019 йилнинг ўзида Жакартада ўтган трекдаги Осиё чемпионати ҳам вакилимиз учун омадли кечди. Унда Забелинская турли йўналишларда 1 тадан олтин ва кумуш, 2 та бронза медалларини қўлга киритди. Ҳамюртимиз трек бўйича жаҳон чемпионатида ҳам қатнашиб, тўртинчи натижани қайд этди.

Осиё чемпионатида гуруҳ пойгаси йўналишида қўлга киритилган ғалаба орқали ҳамюртимиз ушбу йўналишда Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олди. Ҳозирда 4 йилликнинг энг йирик мусобақасига ҳозирлик кўрмоқда.

Text to speech