Ру En O'z
25 Сентябрь 2023 770

Ханчжоу-2022: Мадинабону Маннопова икки карра Осиё ўйинлари совриндори!

Таэквондочимиз Мадинабону Маннопова иккинчи бор Осиё ўйинларининг медалига сазовор бўлмоқда. -49 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз ярим финалда Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони, таиландлик Панипак Вонгпаттанакитга кичик ҳисобларда имкониятни бой берди ва бронза медали билан тақдирланди. Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз ўтган Осиё ўйинларида кумуш медалини қўлга киритган эди.

Text to speech