Ру En O'z
25 Сентябрь 2023 975

Ханчжоу-2022: Академик эшкак эшувчиларимиздан яна бир олтин медаль!

Академик эшкак эшувчиларимиз навбатдаги олтин медални қўлга киритишди. Бу гал эркаклар ўртасида М4- дастурида иштирок этган Шеҳроз Ҳакимов, Давржон Давронов, Дилшоджон Худойбердиев ва Алишер Турдиев квартети марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтишди ва учинчи олтин медални қўлга киритишди. Баракалла, йигитлар!

Text to speech