24 Сентябрь 2023
1021
Ханчжоу-2022: Нигина Ўктамова филиппинлик рақибини мусобақадан чиқариб юборди
Бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпиони Нигина Ўктамова (-54 кг) Осиё ўйинларидаги иштирокини ғалаба билан бошлади. Самарқандлик боксчимиз филиппинлик Ириш Магнони 5:0 ҳисобида доғда қолдирди. Қайд этиш жоиз, боксчи қизларимиз шу пайтгача ўтган Осиё ўйинларида иштирок этишган бўлсалар ҳам, биринчи босқичдаёқ мусобақани тарк этишган. Шу нуқтайи назардан, ушбу муваффақиятни Осиё ўйинларидаги яна бир аҳамиятли ғалаба, дейиш мумкин.