24 Сентябрь 2023
1124
Ханчжоу-2022: Дилназ Мурзатаевадан тарихий медаль
Шпагачи қизимиз Дилназ Мурзатаева Осиё ўйинларида шоҳсупага кўтарилган биринчи ўзбекистонлик қиличбозга айланди. 17 ёшли спортчимиз ҳозиргина якунланган ярим финал жангида жанубий кореялик Инжеонг Чоига имкониятни бой бериб қўйди ва бронза медали билан кифояланди. Маълумот учун, ўзбекистонлик спортчилар қиличбозлик дастурида шу пайтгача бирор маротаба шоҳсупага кўтарилмаган эди.