Ру En O'z
24 Сентябрь 2023 686

Ханчжоу-2022: Иккинчи старт, иккинчи медаль!

Ўзбекистон делегацияси Осиё ўйинларида иккинчи медалини қўлга киритди. Академик эшкак эшиш бўйича эркаклар ўртасида енгил вазнли спортчилар баҳсида Шаҳзод Нурматов ҳамда Собиржон Сафаралиев бронза медалига сазовор бўлди. Олтин ва кумуш медаллари эса Хитой ҳамда Ҳиндистон жамоаларига насиб этди. Эслатиб ўтамиз, бироз аввал мазкур дастурда аёллар ўртасида кечган «А» финалида Луизахон Исломова ҳамда Малика Тагматова кумуш медаль эгасига айланишган эди.

Text to speech