Ру En O'z
24 Сентябрь 2023 691

Ханчжоу-2022: Ўзбекистон делегацияси илк медалини қўлга киритди

Эрта тонгдан хушхабар! Ўзбекистон делегацияси ХIХ ёзги Осиё ўйинларида дастлабки медалини қўлга киритди. «Почин» академик эшкак эшиш бўйича аёллар ўртасида енгил вазн тоифасидаги жуфтлик дастурида иштирок этган Луизахон Исломова ҳамда Малика Тагматова ҳисобига ёзилди.

Ҳамюртларимиз муросасиз кечган финал дастурида марра чизиғини иккинчи бўлиб кесиб ўтишди ва кумуш медалини қўлга киритишди. Медаллар давомли бўлсин. Олға, Ўзбекистон!

Text to speech