Ру En O'z
23 Сентябрь 2023 832

Исломжон Баҳромов Париж-2024 Олимпиадасининг йўлланмасига эга бўлди

Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Сербияда ўтаётган жаҳон чемпионатида навбатдаги медаль ва Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди. -60 кг вазн тоифасида кураш олиб борган Исломжон Баҳромов ана шундай ютуқлар билан юртимизга қайтадиган бўлди.

Ҳамюртимиз ўтиш босқичида грузиялик Придон Абуладзени, бронза медали учун баҳсда эса эронлик Меҳди Муҳсиннажодни мағлубиятга учратишга эришди. Шу тариқа, терма жамоамизнинг мазкур мусобақадаги медаллари 2, Париж-2024 лицензиялари эса 3 тага етди.

Text to speech