Ру En O'z
23 Сентябрь 2023 1468

ООК вице-президенти Ўзбекистон делегациясининг штаб-квартирасида яратилган шароитлар билан танишди

Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларининг Атлетлар шаҳарчасига ташриф буюриб, Ўзбекистон делегациясининг штаб-квартирасини кўздан кечирди. Отабек Муҳаммадалиевичга Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов ҳамда Ойбек Касимов бошчилигидаги Ўзбекистон МОҚ раҳбарияти ҳамроҳлик қилишди.

Ташриф давомида шаҳарчада делегациямиз учун яратилган шароитлар ўрганилди. Атлетларимиз яшайдиган хоналар, тиббиёт бўлими, машғулот ва мусобақа залларига қатнашлари учун йўлга қўйилган транспорт-логистика тизими, спорт турлари бўйича мусобақалар тақвими ҳақида атрофлича маълумот берилди. Шунингдек, атлетлар шуғулланадиган спорт заллари, ошхоналар ҳам кўздан кечирилди.

ООК вице-президенти айни пайтда шаҳарчада яшаётган спортчи ва мураббийларимиз билан яқиндан суҳбатлашди. Самимий мулоқот давомида уларнинг тайёргарлиги, кайфияти ҳақида гаплашиб, бўлажак баҳсларда уларга омад тилади.

Отабек Умаров бугун Ханчжоу-2022 XIX ёзги Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросимида Осиё Олимпия кенгаши раҳбарияти таркибида иштирок этиши кўзда тутилган.

Text to speech