Ру En O'z
22 Сентябрь 2023 664

Жасурбек Ортиқбоев икки карра жаҳон чемпионати совриндори

Сербияда ўтаётган спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг илк медалини қўлга киритди. Юнон-рум курашчимиз Жасурбек Ортиқбоев бронза медалига сазовор бўлди.

-55 кг вазн тоифасида курашган полвонимиз учинчи ўрин учун кечган баҳсда молдовалик Артём Деленауни 6:1 ҳисобида доғда қолдирди. Ортиқбоев шу тариқа кетма-кет иккинчи бор дунё биринчилигида бронза медалига эга чиқмоқда.

Text to speech