Ру En O'z
21 Сентябрь 2023 921

Спорт курашлари бўйича ЖЧ юнон-рум кураши усталари баҳсга киришади

Сербияда ўтаётган спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатида бугундан юнон-рум кураши усталари баҳсга киришади. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг 4 нафар вакили саралаш босқичида курашса, қизларимиздан Ариухан Жумабаева бронза медали учун ўтиш босқичида гиламга чиқади.

Саралаш босқичи:
-55 кг: Жасурбек Ортиқбоев - Ажай (УВВ)
-77 кг: Арам Варданян - Франсиско Кадима (Ангола)
-82 кг: Муҳаммадқодир Расулов - Артём Шапавалов (Финляндия)
-130 кг: Тимурбек Насимов - Сеонг-Чан Ли (Жанубий Корея)

Ўтиш босқичи:
-62 кг: Ариухан Жумабаева - Биляна Дудова (Болгария)

Text to speech