Ру En O'z
20 Май 2021 1676

Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи оғир атлетикачиларимиз билан танишинг

23-31 май кунлари пойтахтимиз оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Унда дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатидан ёш юлдузлар иштирок этишади.

Терма жамоамиз мураббийлар штаби мазкур мусобақада иштирок этувчи спортчиларимиз номини эълон қилди. Унга кўра, 14 нафар спортчимиз мазкур дунё биринчилигида юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Улар орасида ўсмирлар Олимпиадаси совриндорлари Муҳаммадқодир Тоштемиров, Кумушхон Файзуллаевa, шунингдек, Турсуной Жабборова, Нигора Абдуллаева, Ҳакимжон Шамсиддинов каби иқтидорли ёшларни ҳам учратиш мумкин. Тўлиқ таркиб эса қуйидагича:

Йигитлар:
-55 кг: Ҳусинбой Матрасулов
-61 кг: Оғабек Нафасов
-81 кг: Ҳакимжон Шамсиддинов
-81 кг: Ҳожиакбар Олимов
-89 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров
-89 кг: Валижон Шарипов
-96 кг: Қурбонмурод Намозов
-102 кг: Мирҳосил Мирзабоев

Қизлар:
-55 кг: Нигора Абдуллаева
-59 кг: Машҳура Рустамова
-64 кг: Кумушхон Файзуллаева
-71 кг: Нигора Сувонова
-71 кг: Мадинабону Жўраева
-76 кг: Турсуной Жабборова

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақа Токио-2020 Олимпиадаси рейтинги учун ҳам қимматли очколарни тақдим этади.

Text to speech