Ру En O'z
18 Сентябрь 2023 974

Давлат мукофоти топширилди

“Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан юқори натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ, соҳа мутахассислари давлат мукофотлари билан тақдирланишган эди. Бугун Гимнастика бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби директорининг ўринбосари Гўзал Мўминова ҳамда дзюдо бўйича Ўзбекистон Миллий терма жамоаси мураббийи Нурали Қобулов ҳам мукофотларни қабул қилиб олишди. Уларни Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов ўз эгаларига топширди. Маросимда Ўзбекистон МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ҳам иштирок этди.

Фармонга мувофиқ, Г.Мўминова «Дўстлик», Н.Қобулов эса ИИ даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан тақдирланди. Расмийлар уларга юртимиз спорти ривожига қўшган ҳиссалари учун миннатдорчилик билдириб, келгусидаги фаолиятларида ҳам омад тилашди.

Text to speech