Ру En O'z
18 Сентябрь 2023 925

Бугун учинчи кун баҳслари ўтказилади

Бугун Сербияда ўтаётган спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатининг учинчи кун беллашувлари ташкил этилади. Бугун эркаклар ўртасида -57, -65, -74 ва -97 кг, аёллар ўртасида эса -55 кг вазн тоифаларида ҳамюртларимиз иштирокидаги баҳсларга гувоҳ бўламиз. Унда 3 нафар спортчимиз саралаш босқичида иштирок этса, 2 нафар полвонимиз бронза медали учун ўтиш босқичида гиламга чиқади. Ҳамюртларимизнинг бу борадаги илк рақиблари билан танишинг:

Саралаш босқичи:
-65 кг: Умиджон Жалолов – Наим Микяй (Болгария) 
-97 кг: Магомед Ибрагимов – Аҳмед Тажудинов (Баҳрайн) 
-55 кг: Шоҳида Аҳмедова – Л. Станелете (Литва) / А. Блайвас (Греция) 

Ўтиш босқичи:
-57 кг: Ғуломжон Абдуллаев – Гук Хеон Ким (Ж.Корея) 
-74 кг: Бекзод Абдураҳмонов – Автандил Кентчадзе (Грузия)

Text to speech