Ханчжоу-2022: Футболчиларимиз тақвимида ўзгариш
Осиё ўйинларининг футбол дастурида «С» гуруҳидан ўрин олган Тимур Кападзе бошчилигидаги олимпия терма жамоамиз тақвимида ўзгариш. Дастлабки қуръа натижасига кўра, ушбу квартетдан Ўзбекистон, Афғонистон, Сурия ва Гонконг жамоалари ўрин олган эди. Аммо гуруҳ баҳслари бошланишига 2 кун қолганида Сурия ва Афғонистон футбол жамоалари XIX Осиё ўйинларида иштирок эта олмаслигини маълум қилган.
Вазиятдан чиқиш мақсадида Ўйинлар ташкилий қўмитаси бу ҳолат бўйича Осиё футбол конфедерациясига мурожаат қилди ва якунда гуруҳда қолган 2 жамоа иштирокни давом эттириши маълум қилинган. Шу боис, энди Ўзбекистон ва Гонконг жамоалари ўзаро икки учрашувда куч синашган ҳолда гуруҳ ғолибини аниқлаб олишади. Янги тақвим бўйича ўйинлар 22 ва 25 сентябрь саналарига белгиланди.