Ру En O'z
17 Сентябрь 2023 1045

Бугун 4 нафар курашчимиз гиламга чиқади

Спорт курашлари бўйича Сербияда ўтаётган жаҳон чемпионатида иккинчи кун беллашувлари старт олмоқда. Бугун -57 ва -74 кг олимпия, шунингдек, -79 ва -92 кг ноолимпия вазн тоифаларида саралаш беллашувлари ўтказилади.

Ортда қолган кун якунларига кўра, ярим финалгача етиб борган Жавраил Шапиев бронза медали учун гиламга чиқадиган бўлди. Унинг рақиби 2 та ўтиш босқичидан сўнг аниқланади. Қайд этиш жоиз, Шапиев унда ғалаба қозонадиган бўлса, бронза медали қатори Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини ҳам қўлга киритади. Ҳамюртларимизнинг саралаш босқичидаги илк рақиблари қуйидагилар:

-57 кг: Ғуломжон Абдуллаев - Гаян Эканаяке (Шри-Ланка) 
-74 кг: Бекзод Абдураҳмонов - Камил Римитски (Польша) 
-92 кг: Рустам Шодиев - Михал Беилавски (Польша)

Text to speech