16 Сентябрь 2023
1230
Акбар Жўраев жаҳон чемпиони, Нурудинов иккинчи
Ўзбек оғир атлетикаси ҳамон -109 кг вазн тоифасида жаҳонда тенгсиз экани яна бир карра ўз исботини топди. Ҳамюртларимиз, Олимпида чемпионлари Акбар Жўраев ҳамда Руслан Нурудинов ушбу вазн тоифасида жаҳон чемпионатининг олтин ва кумуш медалларни бўлишиб олишди.
Даст кўтаришда 189 кг, силтаб кўтаришда 226 кг ва икки курашда 415 кг натижа қайд этган Жўраев 2 та олтин ва 1 та кумуш медалларни қўлга киритди. Даст кўтариш машқидаги 180 кг Нурудиновни тўртинчи ўринда олиб қолди. Силтаб кўтаришда 227 кг билан олтин медални ўз ҳисобига ёздириб қўйган бўлса, умумий ҳисобдаги 407 кг унга кумуш медални келтирди. Икки курашда бронза медали 403 (180+223) кг натижа кўрсатган озарбайжонлик Дадаш Дадашбайлига насиб этди.