Ру En O'z
16 Сентябрь 2023 924

Соҳил волейболчиларимиз халқаро мусобақада биринчи бўлишди

Бангладешда соҳил волейболи бўйича “AVA Beach Volleyball Zonal Tour-Open 2023” мусобақаси бўлиб ўтди. 6 та давлатдан 12 та жамоа иштирок этган турнирда Ўзбекистон аёллар жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди.

Комила Қўчқорова ҳамда Нодира Султонбоевадан иборат жуфтлик барча рақибларини мағлубиятга учратди. Хусусан, олтин медаль учун кечган финал беллашувида Ҳиндистон жамоаси 2:0 ҳисобида доғда қолдирилди.

Text to speech