Ру En O'z
16 Сентябрь 2023 814

Ойбек Касимов Қозоғистон Миллий Олимпия қўмитасини 30 йиллик юбилей билан қутлади

Астана шаҳрида Қозоғистон Миллий Олимпия қўмитаси ташкил этилганининг 30 йиллигига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди. Унда Ўзбекистон МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов фахрий меҳмонлар қаторида иштирок этди.

Тадбир давомида ортда қолган давр мобайнида қозоқ спорти ривожига ҳисса қўшган атлетлар тақдирланди. Шунингдек, халқаро ҳамкорларга эсдалик совғалари тақдим этилди. Хусусан, Қозоғистон МОҚ президенти Тимур Кулибаев Ойбек Касимовга “Қозоғистон Миллий Олимпия қўмитасининг 30 йиллиги” юбилей медалини топширди.

Ўз навбатида, Ойбек Омилович қардош халқ вакилларини мамлакатимиз Олимпия оиласи номидан қутлаб, Т.Кулибаевга Ўзбекистон МОҚнинг эсдалик медалини тақдим қилди ва ташкилотнинг келгуси фаолиятига омад тилади.

Text to speech