Ру En O'z
15 Сентябрь 2023 811

WADA ва RADOCA мутасаддилари тиббиёт марказига ташриф буюришди

Шу кунларда Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) ва Минтақавий антидопинг агентлиги (RADOCA) мутасаддилари Тошкентда бўлиб турибди. Бугун меҳмонлар МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказига ташриф буюришди.

Марказ мутасаддилари уларга РСТИАМ фаолияти ҳақида батафсил маълумот беришди. Унинг имкониятлари, мавжуд техникалар ва стасионар бўлимдаги шароитлар ташриф буюрувчиларда илиқ таассурот қолдирди.

Шунингдек, меҳмонлар Марказ мутахассисларининг иш жараёнини кўздан кечириб, улар билан спортчиларни даволашда фойдаланиладиган дори воситалари ҳақида суҳбатлашишди. Шифокорлар WADA эълон қилиб борадиган рўйхатни мунтазам кузатиб боришларини таъкидлаб, хорижликларни келгуси режалар билан таништиришди.

Text to speech