Ру En O'z
15 Сентябрь 2023 1010

Академик эшкак эшувчиларимиз Ханчжоу йиғинида

Осиё ўйинларига тайёргарлик кўраётган академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мусобақа олдидан сўнгги ўқув-машғулот йиғинини бевосита Хитойда олиб бормоқда. Ўзбекистон Rowing&canoe федерациясининг маълум қилишича, машғулотлар Ханчжоу шаҳри яқинида ўтказиляпти.

Режага кўра, йиғин 17 сентябрга қадар давом этади. Шундан сўнг спортчиларимиз Атлетлар шаҳарчасига кириб жойлашишади. Маълумот учун, ушбу спорт туридаги беллашувлар 20-25 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Text to speech