Ру En O'z
14 Сентябрь 2023 1002

Гандболчиларимиз Осиё ўйинларига қизғин тайёрланишмоқда

Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида жамоавий спорт турларида иштирок этадиган терма ҳамюртларимиздан умид катта. Хусусан, гандбол бўйича Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоаларида шоҳсупага кўтарилиш учун етарлича имконият мавжуд. Ҳозирда ҳар икки жамоа Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида мусобақа олдидан сўнгги ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда.

Text to speech