14 Сентябрь 2023
1003
Ўсаров ва Амриддинов иштирокини якунлади
Саудия Арабистонида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг яна бир куни ортда қолди. Маълум қилганимиздек, унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Суннатилла Ўсаров ҳамда Шарофиддин Амриддинов иштирок этишди.
-96 кг вазн тоифасининг «В» гуруҳида қатнашган Ўсаров даст кўтаришда 163 кг, силтаб кўтаришда 190 кг, икки кураш ҳисобида эса 353 кг натижа билан якунда 14-ўринни эгаллади.
Амриддинов -102 кг вазн тоифасининг «С» гуруҳида қатнашди. Самарқандлик атлетимиз даст кўтаришда 177 кг, силтаб кўтаришда 202 кг ва умумий ҳисоб бўйича 379 кг натижа қайд этди. Ушбу вазнда «А» ва «В» гуруҳларида иштирок этадиган спортчиларнинг чиқиши бугун бўлиб ўтади.