Тошкентда Минтақавий антидопинг агентлиги ҳисобот йиғилиши бошланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 майдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–149-сонли қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги томонидан 13-14 сентябрь кунлари Тошкентда Минтақавий антидопинг агентлиги (RADOCA) ҳисобот йиғилиши ўтказилмоқда.
Бугун мазкур тадбирнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Уни Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов кириш сўзи билан очиб берди. Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги директори Абдушукур Садиков йиғилиш иштирокчиларини мамлакатимизда кўриб турганидан бағоят хурсанд эканлигини билдирди. Шунингдек, Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) бош меннеджери Э.Лукоциутелар ҳам сўзга чиқиб, тадбир юзасидан илиқ фикрлар билдиришди. Шундан сўнг сессия ўз ишини бошлади.
Тадбир доирасида бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги ходимлари, шунингдек, Қозоғистон ҳамда Монголиядан ташриф буюрган меҳмонларга Бутунжаҳон антидопинг агентлиги мутахассислари томонидан тренинг машғулоти ҳам ўтказилмоқда.