Ру En O'z
11 Сентябрь 2023 991

Муҳаммадқодирдан навбатдаги медаль

Муҳаммадқодир Тоштемиров Саудия Арабистонида ўтаётган жаҳон чемпионатида яна бир медалга сазовор бўлди. -81 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз икки кураш ҳисобида 352 кг билан бронза медални қўлга киритди. Полвонимиз даст кўтаришда 164 кг билан олтин медалга эга чиққан эди. Силтаб кўтаришдаги 188 кг унга мазкур йўналишда медаль тақдим қилмаган бўлса ҳам, якунда учинчи ўринни эгаллашига катта замин яратди.

1. Оскар Мартинес (Италия) - 356 (163+193) кг
2. Раҳмат Абдуллоҳ (Индонезия) - 354 (145+209) кг
3. Муҳаммадқодир Тоштемиров (Ўзбекистон) - 352 (164+188) кг

Text to speech