11 Сентябрь 2023
924
Бугун икки нафар полвонимиз супачага чиқади
Саудия Арабистонида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати давом этади. Бугун Ўзбекистон терма жамоасининг яна 2 нафар аъзоси медаллар учун кураш олиб боради.
Тошкент вақти билан соат 16:00 да Сарварбек Зафаржонов (-89 кг), 18:30 да эса Муҳаммадқодир Тоштемиров (-81 кг) супачага чиқади. Ортда қолган кун -64 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Шаҳлохон Абдуллаева даст кўтаришда 91, силтаб кўтаришда 112 кг ва икки кураш бўйича 203 кг билан ўнинчи натижани қайд этди.