11 Сентябрь 2023
960
Академик эшкак эшувчиларимиз ЖЧдаги иштирокини якунлашди
Сербияда академик эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати якунига етди. Маълум қилганимиздек, унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Олимпия ўйинларидан ўрин олган дастурларда иштирок этишди.
LM2x йўналишида Шаҳзод Нурматов ҳамда Собир Сафаралиев «D» финалигача етиб бориб, якунда 21-натижани қайд этишди. W1x дастурида қатнашган Анна Пракатен эса мазкур жаҳон чемпионатини 15-ўринда якунлади.