Ру En O'z
19 Май 2021 2387

Равшан Ирматов МОҚ ҳудудий вакиллари билан йиғилиш ўтказди

МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов ZOOM платформаси орқали Қўмитанинг вилоятлардаги вакиллари билан навбатдаги йиғилишни ўтказди. Унда ҳудудларда оммавий спорт тарғиботини кучайтириш, Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган спортчиларимизнинг ижтимоий ҳолатидан хабар олиш каби мавзулар муҳокама қилинди.

Кун тартибидан “Спортни сев, спорт билан яша!” Республика оммавий спорт мусобақасининг май ойи давомида олиб борилаётган тадбирлари, ёз мавсумида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уюшмаган ёшларни спорт беллашувларига жалб қилиш чораларини кўриш, жорий йил бўлиб ўтадиган Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритган ва лицензия учун курашаётган атлетларимизнинг оиласи қанчалик қўллаб-қувватланаётганини ўрганиш масалалари жой олган эди. Равшан Ирматов учрашув давомида ҳар бир вилоят вакиллари билан бирма-бир мазкур масалалар бўйича батафсил суҳбатлашди.

Йиғилиш якунида “Спортни сев, спорт билан яша!” мусобақасининг нуфузини янада ошириш, унга янада кўп аҳоли қатламини жалб қилиш, ёшлар учун кўпроқ оммавий спорт мусобақаларини ташкил қилиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Text to speech