Ру En O'z
10 Сентябрь 2023 799

Бекзод Қурбонов Словакияда яна бир ғалабани қўлга киритди

Словакияда ўтаётган конкур бўйича "Šamorín - Danube Champions Tour IV 2023" турниридан яна бир хушхабар. Терма жамоамиз сардори Бекзод Қурбонов мусобақадаги иккинчи олтин медалига сазовор бўлди.

Ҳамюртимиз бу гал 135 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида энг яхши натижани қайд этиб, биринчи ўринни эгаллади. Беллашувлар давомида унга “Санта Хипика” лақабли тулпори ҳамроҳлик қилди.

Ушбу ғалаба Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари олдидан чавандозларимизга кўтаринки кайфият улашди. Мазкур мусобақадан сўнг терма жамоамиз Хитойга йўл олади.

Text to speech