Ру En O'z
9 Сентябрь 2023 906

Боксчи қизларимизнинг ҳам йиғини якуний паллада

Элшод Расулов бошчилигидаги бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ҳам Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларига тайёргарликни давом эттирмоқда. Мусобақада иштирок этадиган ҳар бир қизимиз ўз номини ўзбек бокси солномасига ёздириб қўйишга шай.

Боиси, улар Осиё ўйинларида бокс бўйича аёллар ўртасида шоҳсупага кўтарилган биринчи спортчиларимизга айланиши мумкин. Қолаверса, қизларимиз Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмалари учун жанг қилишади. Ушбу жамоа ҳам йигитларимиз сингари 12 сентябрь куни Ханчжоу шаҳрига йўл олиб, мусобақа олдидан сўнгги тайёргарликни Хитойда олиб боради.

Text to speech