Ру En O'z
8 Сентябрь 2023 924

Боксчиларимизнинг йиғини авжида

Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида боксчиларимиз зиммасида икки ҳисса масъулият бор. Боиси улар, нафақат медаллар, балки Париж-2024 Олимпиадасининг йўлланмалари учун ҳам рингга кўтарилишади. Шу боис, унга ўта жиддий тайёргарлик кўриш зарур.

Чарм қўлқоп усталаримиз Тошкентдаги йиғинни якунлаш арафасида. Режага кўра, улар 12 сентябрь куни Хитойга йўл олиб, тайёргарликнинг сўнгги босқичини Ханчжоу шаҳрининг ўзида олиб боришади.

Text to speech