Ру En O'z
8 Сентябрь 2023 1017

Кураш ва оғир атлетикачиларимизнинг Осиё ўйинларига тайёргарлиги кўздан кечирилди

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов ҳамда МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларига тайёргарлик кўраётган терма жамоаларимизнинг машғулотини кузатиш учун Тошкент вилоятидаги бир қатор базаларга ташриф буюришди.

Ҳозирда “Янгиобод спорт базаси”да курашчиларимиз йиғин ўтказишмоқда. Миллий спортимиз вакиллари бўлажак Осиё ўйинларида делегациямиз ҳисобига кўплаб медалларни тақдим этишни режа қилишган. Мутасаддилар ташриф давомида уларга яратилган шароитларни ўрганиб, спортчилар билан тайёргарлик бўйича суҳбат олиб боришди. Шунингдек, машғулот ҳамда юкламалардан сўнг тикланиш жараёнида атлетларни витаминлар билан таъминланиши бўйича кўрсатмалар берилди.

Юқори вазн тоифаларидаги оғир атлетикачиларимиз эса айни кунларда Саудия Арабистонида давом этаётган жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг сўнгги босқичини Чирчиқда олиб боришмоқда. Улар Ар-Риёдга 11 сентябрь куни жўнаб кетишади. Режага мувофиқ, жаҳон чемпионати якунлангач Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистонидан тўғри Хитойга йўл олади ва Осиё ўйинларидаги иштирокини бошлайди.

Text to speech