Ру En O'z
7 Сентябрь 2023 1196

МОҚ раҳбарияти енгил атлетика бўйича халқаро турнирни кузатди

Айни кунларда пойтахтимизда енгил атлетика бўйича халқаро хотира турнири бўлиб ўтмоқда. Бугун МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг мусобақадаги чиқишини кузатиш баробарида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларига тайёргарлик режасининг якуний босқичи билан танишди.

Бешинчи бор ўтказилаётган Г.Арзуманов хотира турнирининг бу йилги баҳсларда Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Баҳрайн каби мамлакатлардан 300 нафарга яқин спортчи қатнашмоқда.

Мусобақада Светлана Радзивил, Сафина Садуллаева, Шарифа Давронова, Екатерина Воронина, Анвар Анваров, Суҳроб Ходжаев каби терма жамоа етакчилари иштирок этишяпти. Ш.Ташматов стадионда мураббийлар штаби ва атлетлар билан алоҳида гаплашиб, терма жамоанинг Осиё ўйинларига олиб бораётган тайёргарлиги, уларнинг ҳолати ҳақида батафсил суҳбатлашди.

Ўз навбатида, мамлакат енгил атлетика федерацияси раиси ўринбосари Андрей Абдувалиев спортчиларнинг қай тартибда Хитойга йўл олиши, қачон Атлетлар шаҳарчасига кириб жойлашиши ва тайёргарлик билан боғлик бошқа режалар хусусида маълумот берди. Мутасаддилар мусобақанинг бир қатор дастурида тақдирлаш маросимида ҳам иштирок этишди.

Маълумот учун, Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида енгил атлетика баҳслари 29 сентябрь – 5 октябрь кунлари ўтказилади. Режага кўра, унда терма жамоамизнинг 29 нафар вакили медаллар учун кураш олиб боради.

Text to speech