Ру En O'z
6 Сентябрь 2023 858

Чавандозларимиз Словакиядаги турнирда иштирок этишади

6-10 сентябрь кунлари Словакиянинг Шаморин шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича “Šamorín - Danube Champions Tour IV 2023” мусобақаси бўлиб ўтади. Жаҳон кубогининг финал босқичи ва Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари мазкур мусобақада иштирок этишади.

Терма жамоамиз турнирда 4 нафар чавандоз билан қатнашади. Жамоа сардори Бекзод Қурбонов «Маттс» ва “Сантос Хипика” лақабли тулпорларда, шунингдек, Хуршидбек Алимжонов “Чемпионс Лигас”, Умид Камилов «Кадессо», Аъзам Толиббоев эса «Леди» отларида стартга чиқади. Бўлажак баҳсларда спортчиларимизга омад тилаймиз.

Text to speech