Ру En O'z
6 Сентябрь 2023 854

6 сентябрь – Бутунжаҳон кураш куни!

Бугун ўзбек миллий кураши ўз байрамини нишонламоқда. Бир неча йиллар давомида ушбу сана норасмий байрам сифатида нишонлаб келинган бўлса, 2017 йилга келиб “6 сентябрь – кураш миллий спорт тури куни” сифатида расман тан олинди ва бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони имзоланди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси юртимиз ва бутун дунёдаги кураш оиласини бугунги байрам билан самимий муборакбод этиб, халқимиз фахри бўлмиш ушбу спорт турининг янада равнақ топишини тилаб қолади.

Text to speech