Ру En O'z
4 Сентябрь 2023 1127

Хивадаги халқаро этноспорт фестивалига марҳамат

7-10 сентябрь кунлари Хива шаҳридаги “Ичан қалъа” мажмуасида Халқаро этноспорт фестивали бўлиб ўтади. Тадбир давомида ўзбек миллий маданияти, қадриятлари ва урф-одатлари кўргазмаси, халқ ўйинларини ўзида жамлаган чиқишлар, баҳодирлар ўйини ва тош кўтариш, мас-рестлинг ва ўзбек жанг санъати бўйича жаҳон чемпионатлари, белбоғли кураш бўйича халқаро турнирлар ўтказилади.

Бўлажак фестивалда 1884 нафар иштирокчи қатнашади. Бу рақамларнинг деярли ярми хорижликларнинг ҳиссасига тўғри келиши унга бўлган қизиқиш доираси катта эканидан далолат беради. Бой маданий меросимиздан баҳраманд бўлишни истасангиз, “Очиқ осмон остидаги музей”га марҳабо!

Text to speech