Ру En O'z
3 Сентябрь 2023 866

Чусовитина яна тенгсиз

Айни кунларда Туркиянинг Мерсин шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон челленж кубоги сериясига кирувчи мусобақа бўлиб ўтмоқда. Ҳозиргина ниҳоясига етган аёллар ўртасидаги таяниб сакраш дастурида Оксана Чусовитина олтин медални қўлга киритди.

Юртдошимиз ўзининг севимли дастурида 13.067 балл жамғаришга муваффақ бўлди. Иккинчи ва учинчи ўринлар мос равишда туркиялик Бенгиси Йилдиз ва Черен Бинерга насиб этди.

1. Оксана Чусовитина (Ўзбекистон)  – 13.067
2. Бенгиси Йилдиз (Туркия)  – 12.950
3. Черен Бинер (Туркия)  – 12.950

Text to speech