Ру En O'z
2 Сентябрь 2023 1071

Ойбек Норинбоев Осиё ўқ отиш конфедерацияси Ижроия қўмитаси аъзосига айланди

Бугун Қувайтда Осиё ўқ отиш конфедерациясининг (ОЎОК)навбатдаги Бош Ассамблеяси бўлиб ўтди. Ташкилот штаб-квартирасида ўтган тадбирда Конфедерациянинг сўнгги 4 йилликдаги фаолияти сарҳисоб қилиниб, кейинги давр учун раҳбарият таркиби қайта шакллантириб олинди.

Унга кўра ташкилотнинг амалдаги раҳбари Шайх Салмон Ал Сабаҳ яна 4 йил муддатга Осиё ўқ отиш конфедерацияси президенти, Дейж Ал Отайби эса Бош котиб лавозимига қайта сайланди. Биз учун аҳамиятлиси, Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси раиси Ойбек Норинбоев ОЎОКнинг Ижроия қўмитаси таркибига аъзо бўлди.

Text to speech