Ру En O'z
2 Сентябрь 2023 1146

Стол теннисчиларимиз Осиё чемпионатига йўл олишди

3-10 сентябрь кунлари Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида стол тенниси бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси тунда Жанубий Кореяга йўл олди. Мусобақа лицензион ҳарактерга эга бўлиб, унда эркаклар ва аёллар ўртасида жамоавий, шунингдек, аралаш жуфтлик дастурида ғалаба қозонган давлатлар Париж-2024 Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритади. Терма жамоамиз Корея ярим оролига қуйидаги таркибда жўнаб кетди:

Эркаклар:
Зоҳид Кенжаев
Абдулазиз Анорбоев
Қутбилло Тешабоев
Шоҳруҳ Искандаров

Аёллар:
Розалина Ходжаева
Римма Молаканова
Меҳринисо Норқулова
Марҳабо Магдиева

Text to speech