Ру En O'z
18 Май 2021 2551

“Улар Токиога боришади”: Зулфияхоним издоши Дилноза Раҳматова

Миллий Олимпия қўмитаси Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олган атлетларимиз билан яқиндан таништиришда давом этади. Бугун каноэда эшкак эшиш бўйича терма жамоамиз вакили Дилноза Раҳматованинг фаолияти билан яқиндан танишамиз.

Дилноза Бакир қизи Раҳматова 1997 йил 7 февраль куни Тошкент вилоятида туғилган. Халқаро тоифадаги спорт устаси. Мураббийи Рустам Мирзадияров.

Спортчимиз каноэда эшкак эшиш бўйича яккалик ва жуфтлик баҳсларида (Нилуфар Зокирова билан) юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда. Раҳматова ушбу йўналишларида ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида мунтазам равишда шоҳсупадан ўрин олиб келган.

2018 йил Индонезияда ўтган Осиё ўйинларида жуфтлик баҳсларида кумуш (500 метр), яккалик пойгасида эса (200 метр) бронза медали соҳиби бўлди.

2019 йил августда Венгриянинг Сегед шаҳрида ўтган жаҳон чемпионатида 200 метр масофага кечган жуфтлик баҳсларида бронза медалига эга чиқди. Айни шу жаҳон чемпионатида 500 метр масофага ўтган жуфтлик баҳсида эса маррага бешинчи бўлиб етиб келди ва Токио Олимпиадасига йўлланма олди. “Миллий спорт мукофоти-2019” танловида “Йилнинг энг яхши аёл спортчиси” номига сазовор бўлган. Шунингдек, спортчимиз Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреати ҳисобланади.

Text to speech