Ру En O'z
1 Сентябрь 2023 1315

Ёш таэквондочиларимиз жаҳон чемпионатида иккита олтин медаль олишди

Босния ва Герцеговинада таэквондо WТ бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланди. Унда қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин медални қўлга киритиб, тарихий натижа қайд этди.

Мусобақанинг сўнгги кунида бўйи 180 смгача бўлган спортчилар баҳсида барча рақибларини мағлуб этган Аҳаджон Мухторов шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Қайд этиш жоиз, ўсмирларимиз шу пайтгача бир жаҳон чемпионатида 2 та олтин медалга сазовор бўлмаган. Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг илк кунида Исломбек Акчурин (-152 см) ҳам биринчи ўринни эгаллаган эди.

Text to speech