Ру En O'z
31 Август 2023 961

Бекзод Қурбонов шоҳсупада

Қозон шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича Татаристон Республикаси Раиси кубоги учун мусобақа бўлиб ўтди. Илк бор ташкил этилган мазкур турнирда кўплаб давлатлардан сара чавандозлар ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

Қувонарлиси, унда қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Бекзод Қурбонов совриндорлар қаторидан жой олди. 150 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида юртдошимиз «Кувинтус» лақабли тулпори билан кумуш медални қўлга киритди.

Text to speech