Ру En O'z
29 Август 2023 511

Самарқандда Янги Нафас оммавий югуриш мусобақасига тайёргарлик ишларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

“Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз!” — 3 сентябрь куни мамлакатимизнинг 16 та шаҳрида бир вақтда югуриш ҳаваскорлари ушбу шиор остида Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган Янги Нафас оммавий югуриш мусобақасида иштирок этишади.

Шу кунларда Тошкентда, Нукусда, Нурафшонда, Гулистонда, Андижонда, Наманганда, Фарғонада, Жиззахда, Самарқандда, Навоийда, Бухорода, Қоровулбозорда, Термизда, Қаршида, Ғузорда ва Хивада энг кутилган спорт тадбирларининг бирига катта тайёргарлик кўрилмоқда. Ҳар битта ҳудудда ва Қорақалпоғистон Республикасида, оммавий югуриш мусобақасини ўтказишнинг барча босқичларини тегишли даражада назорат қилиш мақсадида, масъулиятли вазирликлар, идоралар ва вилоят ҳокимликлари иштирокида оператив штаблар ташкил этилган.

Тадбирнинг ташкилотчилари бўлиб Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимияти кўмагида Енгил атлетика федерацияси иштирок этмоқда.

28 август куни Самарқанддаги “Ипак йўли” халқаро туризм ва маданий мерос университетида бўлажак Янги Нафас оммавий югуриш мусобақасига тайёргарлик ишларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов раислигида бўлиб ўтаётган тадбирда Самарқанд, Гулистон, Жиззах, Навоий, Бухоро, Қарши, Ғузор, Термиз, Хива ва Нукус шаҳарлари ҳокимлари ўринбосарлари, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Енгил атлетика федерацияси, шунингдек, масъул вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бошқармалари вакиллари иштирок этди.

Ҳар бир ҳудудда ва Қорақалпоғистон Республикасида оммавий югурсиҳ мусобақалари эрталабки соат 06:30 да шаҳарларнинг марказий кўчаларида 3 км масофага, Тошкентда – 3 ва 10 км масофага бошланади.

Самарқанд шаҳрида Янги Нафас оммавий югуриш мусобақаси замонавий Самарқанднинг янги маданий муҳитига айланган “Буюк ипак йўли” туристик мажмуасининг ҳудудида бўлиб ўтади. Кўп тармоқли марказ уйғун тарзда ўзида иш, маданий ва спорт қисмларини мужассамлаштириб, мунтазам асосда триатлон бўйича мусобақаларни, 2022 йилдан бошлаб эса Янги Нафас оммавий югуриш мусобақаларини ўтказиш жойи бўлиб ҳисобланади.

Text to speech