Ру En O'z
31 Август 2023 960

Тошкентда дзюдо бўйича халқаро йиғин бошланди

28 август куни Тошкентда дзюдо бўйича халқаро ўқув-машғулот йиғини старт олди. 7 сентябрга қадар давом этадиган ушбу машғулотларда Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркия, Озарбайжон, Қувайт, Финляндия, Греция, Молдова, Танзания ва Исроилдан 400 нафарга яқин спортчи иштирок этмоқда.

Йиғин 22-24 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган Боку “Катта дубулға” турнири, шунингдек, қитъадошларимиз учун Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари олдидан муҳим тайёргарлик босқич вазифасини ўтаб беради. Асосан тактик ва техник ҳаракатларга қаратилган машғулотларда терма жамоамиз асосий ва захира таркиби билан қатнашмоқда.

Text to speech