Ру En O'z
18 Май 2021 1835

“Global tour”нинг тўртинчи босқичи ўз ғолибларини аниқлади

Тошкентдаги “Universal Jumping Agro” от спорти клубида конкур бўйича “Global tour” мусобақасининг тўртинчи босқичи ўз якунига етди. 2 кун давом этган мусобақада юртимизнинг турли ҳудудларидан келган сара чавандозлар баҳс олиб боришди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақа 12 босқичдан иборат. Ушбу босқичда юқори ўринларни қўлга киритган чавандозларимиз эндиликда Қирғизистон, Қозоғистон, Россия ва Европанинг бошқа мамлакатлари бўйлаб халқаро мусобақаларда иштирок этиш учун йўл олишади.

Мусобақанинг тақдирлаш маросимида МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов ҳам иштирок этиб, спортчиларга омад тилаб ўтди.

 

“А” категорияси – 130см
1. Б.Курбанов – “Сир Стенограф” (от лақаби)
2. О.Собиржонов – “Метс VG”
3. С.Aнтонович – “Куасар”

“В” категория – 115см
1. М.Мусаев – “Флойд”
2. Х.Алимдонов – “Принц Корнет”
3. У.Комилов – “Бренд плюс”

“Д” категория – 120см
1. А.Рамзетдинов – “Квинтед G”
2. Б.Курбанов – “Абажа дос’Дорадос”
3. О.Шарипов – “Гиатрис”

“С” категория (болалар) – 100см
1. А.Шухратбеков – “Жексон”
2. М.Мирвохидов – “Арагон”
3. А.Шарипов Акбар – “Жексон”

Text to speech