29 Август 2023
1209
Ёш таэквондочимиз жаҳон чемпионига айланди
Босния ва Герцеговинада таэквондонинг WT йўналиши бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати старт олди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси биринчи куннинг ўзидаёқ олтин медалга сазовор бўлди. 1.52 метр бўй баландлигигача бўлган йигитлар баҳсида Исломбек Ахчурин барча рақибларини мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
1.52 м:
1. Исломбек Ахчурин (Ўзбекистон)
2. Франческо Кутроне (Италия)
3. Динмуҳаммад Толибаи (Қозоғистон)
3. Чен-Сюан Ву (Хитой Таипейи)