28 Август 2023
925
Бешкурашчиларимиз Осиё ўйинлари олдидан сўнгги йиғинни ўтказишмоқда
Замонавий бешкураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 25 августдан навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлади. Тошкент шаҳрида ўтаётган машғулотларга Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида иштирок этадиган асосий жамоа вакиллари жалб этилган.
Йиғин 15 сентябрга қадар давом этади. Шундан сўнг жамоа биринчилардан бўлиб Ханчжоу шаҳрига йўл олади. Тақвимга кўра, мазкур спорт туридаги баҳслар очилиш маросимидан аввал бошланади. 20-24 сентябрь кунига белгиланган беллашувларда ҳамюртларимиз Осиё ўйинларининг медаллари қатори Париж-2024 Олимпиадасининг йўлланмалари учун ҳам кураш олиб боришади.