Ру En O'z
18 Май 2021 2320

Каратэчиларимиз Тошкентда лицензион мусобақадан олдин сўнгги йиғинни бошлашди

Каратэ WKF бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлади. Бу жамоамиз учун лицензион турнирдан олдин охирги йиғин бўлади.

Кеча ушбу йиғинга жалб этилган 16 спортчи пойтахтимизда жамланди ва бугундан машғулотлар бошланди. Унда, шунингдек, 3 нафар мураббий, 1 тадан шифокор, массажчи ва масъул вакил ҳам бириктирилган.

Эслатиб ўтамиз, жамоамизнинг ушбу тайёргарлиги 11-13 июнь кунлари Париж шаҳрида жаҳон миқёсида ўтадиган Токио-2020 лицензион турнирига қаратилган. Унда кучли учликдан жой олган каратэчилар Олимпия ўйинларида иштирок этиш имкониятига эга бўлишади. Мазкур йиғин 7 июнга қадар давом этади.

Text to speech