Ру En O'z
28 Август 2023 796

Таэквондочиларимиз Париж Гран-присига йўл олишди

1-3 сентябрь кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида таэквондо WT бўйича Гран-при мусобақаси бўлиб ўтади. Бугун тонгда мазкур мусобақада қатнашадиган Ўзбекистон терма жамоаси Европага йўл олди. G6 таснифидаги мусобақада ҳамюртларимиздан 6 нафар спортчи медаллар ва қимматли рейтинг очколари учун жанг қилади. Павел Хан бошчилигидаги жамоамиз қуйидаги таркибда Францияга жўнаб кетди:

-68 кг: Улуғбек Рашитов

-80 кг: Жасур Жайсунов

-80 кг: Шуҳрат Салаев

+80 кг: Никита Рафалович

-67 кг: Феруза Содиқова

+67 кг: Светлана Осипова

Text to speech