Ру En O'z
27 Август 2023 1146

Эшкак эшувчиларимиз ЖЧдаги иштирокларини тугатишди

Германияда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати якунланди. Мусобақанинг сўнгги кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари K2 W ва С2 М тоифаларида 500 метрга кечган пойгада иштирок этишди.

В финалида қатнашган байдаркачи қизларимиз Екатерина Шубина ва Арина Танатмишева якунда 15, С финалида стартга чиққан Артур Гулиев ва Камронбек Ахтамов жуфтлиги эса умумий классификация бўйича 19-натижани қайд этишди.

Шу тариқа, мазкур мусобақани терма жамоамиз Артур Гулиевнинг 200 метрга кечган яккалик дастуридаги олтин медали билан якунлади. МОҚ 13 йил кутилган ушбу медаль билан мамлакат Rowing&Canoe федерациясини самимий қутлайди.

Text to speech